ТАТУ Нукус филиали хузуридаги «Электрон ҳукумат ва малака ошириш» маркази

KSBT саволлари

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва мутахассисларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестация

САВОЛЛАРИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

    Саволлар рўйхати бир нечта гуруҳларга бўлинади. Аттестация қилинаётган ходим ўз билим ва кўникмаларини инобатга олган ҳолда операцион тизим ва офис иловалари турини танлаш имконига эга. Дастлабки тайёргарлик ва аттестация вақтида учраши мумкин бўлган саволлар ракурси юзасидан қуйида саволларнинг асосий йўналишлари келтирилмоқда:

Ахборот технологиялари соҳасининг ҳуқуқий жиҳатлари

    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқаролар ахборотни эркин излаш, олиш, узатиш, яратиш ва тарқатиш ҳуқуқлари соҳасида. Ахборот технологияларидан фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги тасаввурлар.

Давлат органларида замонавий ахборот технологиялари

    Давлат бошқарувида АКТни қўллашнинг авфзалликлари. АКТнинг вазифаси ва ўрни. Электрон ҳукумат ҳақида умумий тушунча. Идоралараро самарали ҳамкорлик масалаларини ечишда ахборот технологияларидан фойдаланиш. Давлат хизматларини замонавий ахборот технологиялари ёрдамида аҳолига ва ташкилотларга етказишни таъминлаш. Ўзбекистон Республикасида давлат органлари веб-саҳифаларининг ҳолати ва ривожланиши, давлат органлари веб-саҳифаларига қўйиладиган талаблар, давлат органлари веб-саҳифалари экспертизаси. Маълумотлар базаси асосий тушунчалари асослари. Ахборотларни сақлашда маълумотлар базасининг асосий функцияси ва вазифаси.

Аппарат ва дастурий таъминот

    Компьютернинг ички ва ташқи қурилмалари, уларнинг вазифаси ва асосий тавсифлари; тизим блоки; ахборотни киритиш - чиқариш қурилмалари; маълумотларни сақлаш қурилмалари. Ахборотни узатиш қурилмалари. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида дастурий таъминотдан фойдаланиш.

MS WINDOWS операцион тизимида ишлаш кўникмалари

    Компьютерни юклаш, қайта юклаш ёки операцион тизим ишини якунлаш. Ойналарнинг тури, уларнинг асосий элементлари. Иш столи ва унинг асосий элементлари. Файллар ва папкалар устида ишлаш. Файллар ва папкалардан нусха олиш ва кўчириш. Алмашиниш буферидан фойдаланиш. Файллар ҳажмини қисқартириш (архивлаш). Маълумотномалар тизимидан фойдаланиш. Заҳира нусха олиш ва ахборотни тиклаш ҳақида тушунча.

MS WORD матн муҳарририда ишлаш кўникмалари

    Матнни киритиш, таҳрир қилиш ва форматлаш. Матн қисмлари билан ишлаш (нусха олиш, кўчириш, ўчириш). Рўйхат ва жадваллар яратиш ва шакллантириш. Электрон ҳужжатларда график объектлардан фойдаланиш. Ҳужжатни босмага чиқариш. Матн муҳаррири муҳитини фойдаланувчининг шахсий хохишига кўра созлаш. Ҳужжатни услуб ва андозалардан фойдаланиб шакллантириш. Ҳужжатда бошқа иловаларда яратилган объектларни қўллаш. Ҳужжатларни бир-бирига қўшиш – мураккаб вазифаларни автоматлаштириш.

MS EXCEL электрон жадвалларида ишлаш кўникмалари

    Электрон жадвалларнинг мақсади ва асосий вазифалари. Асосий тушунчалар: ячейка, диапазон, варақ, маълумотлар форматлари. Маълумотларни киритиш ва таҳрирлаш. Электрон жадвалларда график объектлардан фойдаланиш. Оддий ҳисоблашлар. Жадвалларда функцияларни қўллаб ҳисоблаш. Жадвал маълумотлари билан ишлаш: саралаш, фильтрлаш. График ва диаграммларни қуриш ва безаш. Электрон жадвалларда ахборотларни ҳимоялаш. Электрон жадвал файллари хусусияти ва босмага чиқариш параметрларини созлаш.

MS POWER POINT тақдимот муҳарририда ишлаш кўникмалари

    Стандарт қолиплар асосида тақдимотлар яратиш. Тақдимот слайдларини бошқариш. Тақдимотлар билан ишлаш муҳитини фойдаланувчи шахсий хоҳишига кўра созлаш. Слайдларни безаш. Тақдимотлар учун андозалар яратиш. Слайдларга иллюстрация, диаграмма, товуш ва бошқа объектларни жойлаштириш. Намойиш этишни бошқариш. Тингловчиларга тарқатиш учун слайд ва хабарларни босмага чиқариш.

Компьютер тармоқлари ва Интернет технологиялари

    Тармоқдан фойдаланиш, умумий ресурслардан фойдаланиш ва уларни бошқариш, файллар ва принтерлар билан ишлаш ҳуқуқлари. Интернет тармоғининг тузилиши. Интернетга уланиш усуллари. Интернетда манзиллар, веб-саҳифалар, Давлат порталлари ва ахборот ресурслари. Веб-саҳифалар билан ишлаш асослари. Почта сервери ва мижоз, қайд ёзуви ва элетрон почта манзили. Хабарларга жавоб бериш, хабарларни юбориш ва ўчириш. Хабарларга файлларни боғлаш. Гуруҳ фаолиятини шакллантиришда календардан фойдаланиш.

Ахборот хавфсизлиги ҳақида умумий тушунчалар

    Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилотларнинг ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари. Ахборотлаштириш соҳасида ички ва ташқи таҳдидлар. Компьютер вируслари ва антивирусдан ҳимоялаш воситалари. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашнинг ташкилий чоралари. Ахборот хавфсизлигининг экспертиза ва аудити. Компьютер ҳодисаларига чора кўриш хизмати - UZ-CERT: мақсад ва вазифалари, компьютер таҳдидларининг олдини олиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлаш.

АКТ соҳасидаги лойиҳалар

    Ахборот тизимлари. Ахборот ресурслари. Давлат органларининг ахборот ҳамкорлигини ташкил этиш. Интерактив давлат хизматлари. Ўзбекистон Республикасида АКТ соҳасидаги лойиҳалар.

Манба: KSBT