ТАТУ Нукус филиали хузуридаги «Электрон ҳукумат ва малака ошириш» маркази

Шартномалар бажарилиши

 

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва тарғиб қилишда жамиятнинг, шунингдек, электрон ҳукумат соҳасида давлат органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муҳим ахамиятга эга бўлиб, мазкур қонуннинг 16 моддасида кўрсатилиб ўтилган.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакасини оширишга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 73-сонли Қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2014 йил 1 апрелдаги 91-сонли Қарори асосида ташкил этилган Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг “Электрон ҳукумат” ўқув марказида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 29 минг нафардан ортиқ ходимларнинг малакасини ошириш режаси белгиланган.

2014 йил 2080 тингловчиларнинг малакасини ошириш режалаштирилган ва 270 та шартномалар тузилган. Йил якунига кадар 150 таси бажарилиб, жумладан 2397 нафар тингловчи (шундан, 899 таси 12 соатли, 1212 таси 24 соатли ва 231 таси 36 соатли) ўқув курсларини муваффақиятли тугатдилар.

2015 йилда 5513 нафар тингловчиларни малакасини ошириш режалаштирилган ва 788 дан ортиқ шартномалар тузилган ва. Режага мувофиқ 5533 нафар тингловчи (шундан, 12 соатли - 1453, 24 соатли - 3251, 36 соатли - 42 ва ЭХ - 787) (шундан, 1453 таси 12 соатли, 3251 таси 24 соатли ва 42 таси 36 соатли ва 787 таси “Электрон ҳукумат” курси) ўқув курсларида ўқитилди.

         Умумий ҳолда “Электрон ҳукумат” ўқув маркази Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидаги давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари малакасини ошириш буйича 12-24-36 ва 20 ("Электрон ҳукумат") соатли ўқув курсларида 2014-2015 йиллар мобайнида 8012 нафар тингловчиларнинг малакаси оширилди.

         Шунингдек, ўқув курсларда АКТ бўйича малакасини ошириш 2014 йилга нисбатан 2015 йил ўсим 231% ни ташкил этади.

         “Электрон ҳукумат” ўқув марказига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2016 йилда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан 5550 нафар ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакасини ошириш режаси белгилаб берилган.

 

Йил ойлари Тингловчилар
12 соат 24 соат 36 соат Жами
1 Май 161 108 43 312
2 Июнь 135 157   293
3 Июль 135 136 114 385
4 Август 35 126 28 189
5 Сентябр 26     26
6 Октябр 141 20   161
7 Ноябр 55 127 22 259
8 Декабр 210 538 24 769
  Жами 899 1212 231 2397


(Маълумот 2014 йилнинг 31 декабр холати учун)