ТАТУ Нукус филиали хузуридаги «Электрон ҳукумат ва малака ошириш» маркази

Маълумотнома

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сонли Қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2014 йил 1 апрелдаги 91-сонли Қарори асосида Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали хузуридаги “Электрон ҳукумат ва малака ошириш” маркази Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидаги давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари малакасини ошириш буйича 12-24-36 соатлик ва "Электрон ҳукумат" ўқув курсларини олиб боради.

"ЭХ ва МО" маркази фаолиятини юритувчи ходимлар қуйдагилар

Лавозим ФИО Телефон E-mail
ТАТУ Нукус филиали директори Каипбергенов Батырбек Тулепбергенович (8361)-222-4910
(8361)-222-4612
kbatyrbek@umail.uz
"ЭХ ва МО" маркази рахбари Бабаджанов Элмурод Сатимбаевич (8361)-222-6111
+998907270727
elmur_bes@umail.uz
АТМ бошлиғи Кенжаев Хамдам Базарбаевич +998913810230 tatunfatm@umail.uz
АТ кафедраси ассистенти Рысназаров Ансат Мангитбаевич +998905907579 uansat7578@umail.uz
Компьютер инжиниринги мутахассислиги
1 курс магистрантлари
Алланазаров Арал Бисенбаевич +998913852827 allanazarov-aral@umail.uz
Халмуратов Бекбосин Кошкинбаевич +998944542005 bekanic@umail.uz

    Ўқув курсларини юқори савияда олиб боришда АКТ соҳасидаги малакали 50 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ҳамда педагог ҳодимлар жалб этилган. Шунинг билан бирга ўқув курслари худудларнинг ўзида олиб бориш мақсадида жами 25 та ўқув аудиториялар, жумладан, туманлардаги академик лицей ва касиб ҳунар коллежларидан 15 та, Нукус шахридаги 3 та олий таълим муассаларида 10 та ўқув курсларини олиб боришга мўлжалланган талаб даражасидаги компьютер синфлари тайёр холатга келтирилиб, таълим муассасалари билан ҳамкорликлар ўрнатилди. Мисол учун хозирги кунда бир вақтнинг узида Нукус шахрида 10 аудиторияда  200 тингловчини ўқитиш имконияти мавжуд.

    Вазирлар Маҳкамасининг 73 қарорида кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали хузуридаги “Электрон ҳукумат ва малака ошириш” маркази томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Ўқув курслари учун ўқув қўлланмалар ва тақдимот материаллар тайёрланди;
  2. Курс тингловчилари маълумотлар базаси яратилди ва интернет тармоғига қўйилди. Ушбу порталда тингловчилар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар, курсларни ўзлаштиришлари, сертификатланиши  тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек курс материалларини олиши, тест топшириш ва турли кесимлардаги ҳисоботларни автоматик топшириш имконияти мавжуд;
  3. Курс тингловчиларига электрон нусхадаги ўқув ва қўшимча материаллари берилмоқда;
  4. Тингловчилар талаблари ўрганилган ҳолда ўқув курслари олиб борилмоқда;
  5. Ташкилотлар билан хамкорликда ўқув графиклари доимий ишлаб чиқилмоқда;
  6. Курс тингловчиларидан ташқари аҳолига бепул компьютер АКТ саводхонлиги бўйича маслахатлар берилиб келинмоқда.

    Ўқув курсларини кенг миқёсда ташкил этиш мақсадида ва шунингдек ахолини саводхонлигини ошириш бўйича амалий чора тадбирлар ишлаб чиқилган. Жумладан ахоли АКТ саводхонлигин  ошириш борасида ТАТУ Нукус филилали иқтидорли 40 нафар талабалардан ташкил топган "Бунёдкор ёшлар 2014" жамоаси ёзги дам олиш таътилда туманларга бориб амалиёт ўташлари ва ўқув курсларини олиб боришлари йўлга қўйилган.