ТАТУ Нукус филиали хузуридаги «Электрон ҳукумат ва малака ошириш» маркази

Мақсад ва вазифалар

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 27.03.2014 йилдаги 73-сонли "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарорида Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакасини 12-24-36 соатлик "Компьютер техникасида ва интернет тизимида ишлаш, замонавий коммуникация технологияларини эгаллаш" ўқув курсларда ошириш ҳамда ушбу курсларни ташкиллаштириш ТАТУ ва унинг минтақавий филилалларга юклатилган.

    Қарор ижросини юқори савияда олиб бориш мақсадида ТАТУ Нукус филиали хузурида "Электрон ҳукумат ва малака ошириш" маркази ташкил этилган бўлиб, марказ Қорақалпоғистон Республикасининг барча худудларидаги Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан шартномалар тузиб, ўқув курсларини олиб боришни ўз олдига мақсад қилиб олган.

    Қарорда ўқув курси тингловчиларининг ягона маълумотлар базаси яратиш ва марказилаштирилган ҳолда сертификатлаштириш вазифасини бажариш мақсадида ушбу ўқув курсларини ташкиллаштириш ҳамда марказ фаолиятни юритишда мазкур автоматлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқди.

    АБТ имкониятлари қуйидагилардан иборат:

  • Қорақалпоғистон Республикасидаги барча Вазирликлар, Давлат ва хўжалик бошқаруви, Маҳаллий давлат ҳокимияти, Ташкилот, Агентлик, Марказлар, Қўмита, Идоралар ҳамда уларнинг худудий бўлимларининг тузилмавий базаси яратилган (3500 дан ортиқ ташкилот);
  • Шартномалар тузиш ва уларнинг бажарилиши статистикаси;
  • Ташкилотлардаги ходимларни рўйхатга олиш (режа бўйича 29 мингдан ортиқ тингловчи);
  • Худудларда курслар олиб бориладиган муассасаларнинг базаси (25 та жойда);
  • Курсларни олиб борадиган малакали АКТ соҳасидаги ўқитувчилар базаси (55 нафар);
  • Ўқув курси бўйича турли кўринишдаги электрон ресурслар базаси (50 дан ортиқ);
  • Тингловчиларнинг танлаган курслари ва ҳудудларини инобатга олган ҳолда автоматик гуруҳлаш модули;
  • Тингловчиларнинг билимини баҳолаш учун тест модули (1000 дан ортиқ савол);
  • Бажарилган шартномаларга автоматик далолатномалар тузиш;
  • Ўқув курсларни мувафаққиятли туганганларни сертификатлаш модули;
  • Турли кесимларда статистик ҳисоботларни шакллантириш (15 турли);
  • Аҳолини АКТ саводхонлигини ошириш бўйича "Бунёдкор ёшлар" амалиёти модули ва уларнинг ҳисоботлари (40 талаба 1000 нафар ахолини ўқитиши назарда тутилган);
  • Фойдали ресурслар, Давлат ахборот тизимлар (100 дан ортиқ), АКТ соҳасидаги мақолалар, саволлар мажмуаси ва ҳ.к.

    "Электрон ҳукумат ва малака ошириш" маркази фаолиятини бошқарув тизими марказ раҳбари Э.Бабаджанов ва Бўстон академик лицей ўқитувчиси С.Кенжабаевлар томонидан ишлаб чиқилган.